"Салом, Қўшни!" Суғурта полиси

"Салом, Қўшни!" Суғурта полиси

"Салом, Қўшни!" Суғурта полиси бу бутун уй аҳолиси ўртасида дўстона муносабатларни сақлашга имкон берадиган ечимдир. "Салом, Қўшни!" Суғурта полисини сотиб олиш орқали Ўзингизнинг кўчмас мулкингиз ҳудудида содир бўлган ҳаракатлар бехосдан қўшниларингизнинг мол-мулкига зарар етказадиган бўлса, Сиз ўз фуқаролик жавобгарлигингизни суғурта қиласиз.

Афзалликлари:

1. Расмийлаштиришнинг тезлиги ва осонлиги;

2. Энг мақбул суғурта шартларини танлаш имконияти (суғурта амал қилиш муддати; суғурта суммалари);

3. Франшизанинг йўқлиги;

4. Ҳамёнбоп нарх.

Суғурта ҳодисаси юз берганда бизнинг полисимиз нималарни қамраб олади?

1. Қўшниларингизнинг хонадонини сув босганда зарарни қоплаш;

2. Сизда газ портлаши ҳолатида қўшниларингизга етказилган зарарни қоплаш

3. Сизнинг бепарволигингиз туфайли ёнғин содир бўлганда қўшниларингизга етказилган зарарни қоплаш

4. Сизнинг хонадонингиздаги таъмирлаш ишлари вақтида зарар етказилган тақдирда қўшниларингизга етказилган зарарни қоплаш

Суғурта нархи:

Суғурта суммаси Суғурта нархи
5 000 000 50 000
10 000 000 100 000
15 000 000 150 000

*Нархлар сўмда (Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси) кўрсатилган.

*Суғуртанинг минимал даври - 1 ой.

 

Қайси ҳолларда "Салом,Қўшни!" Суғурта полисини расмийлаштириш сиз учун фойдали? 

  • Сиз хонадонни ёки уйни учинчи шахсларга ижарага берсангиз;
  • Сиз тез-тез сафар ва саёҳатларга борсангиз;
  • Сизнинг уйингиз ёки хонадонингизда таъмирлаш ёки қурилиш ишлари олиб борилаётган бўлса;
  • Сиз уйингизни таъмирлаш ёки қурилишга катта миқдорда маблағ сарфласангиз;
  • Қўшниларингиз суғурта ҳолатларига дуч келишаётган бўлса. 
Қандай рўйхатдан ўтказиш керак?

Сиз полисни қуйида расмиймаштиришингиз мумкин:

  • INSON ҚТ МЧЖ савдо офисида

Муҳим:

  •  Суғурта шартномаси тўлов тасдиқланганидан кейин 7 кун ўтгач кучга киради.
  • Бир хонадон учун битта полис мавжуд.
  • Суғурта полиси ва касса чекини шартноманинг бутун амал қилиш муддати давомида сақланг.